Дунё янгиликлари

Амстердам масжидида азон овоз кучайтиргич ёрдамида эшиттирилади

Ҳолландия пойтахти Амстердамдаги Кўк масжид(The Blauwe Moskee)да эндиликда намозга чорловчи азон овоз кучайтиргичлар ёрдамида кенг оммага эшиттирилади.

Ушбу мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бир қанча масжидларда бу аллақачон жорий қилинган бўлсада, Амстердамдаги ҳолат биринчиси экани таъкидланган. Бу ҳақда
The Netherlands Times нашри хабар берди.

Амстердамдаги масжид имомлари "Аллоҳу акбар" иборасининг ҳеч қандай жиноят ёки терроризмга алоқаси йўқлигини исботлаш, ислом тинчлик дини эканини кўрсатиш мақсадида шаҳар маъмурияти билан бир қанча вақт давомида музокара олиб борганлар. Бунинг натижасида эса азоннинг овоз кучайтиргичлар ёрдамида айтилишига эришишди.

Насронийлар черковларида қўнғироқ чалинишига рухсат берилгани каби масжидларда ҳам ибодатга чорловчи азонни эшиттиришга изн берилиши муҳим экани қайд этилган. Маъмурият азон овозининг давомийлиги ва даражасига айрим талабалар қўйган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1689 марта ўқилди

Янгиликлар

Top