Дунё янгиликлари

I халқаро  тиббий конференция ўтказилади

Шу йилнинг 23–24 февраль кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳридаги Араб кўрфази номли университет Германия, Таиланд, Канада, Ирландия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Судандан ташриф буюрадиган етук шифокорлар иштирокида I халқаро болалар тиббиёти конференциясини ўтказишга мезбонлик қилади.       

Конференция раҳбари, Араб кўрфази университетида болалар тиббиёти профессори Доктор Абдулазиз ал-Амин конференциянинг мавзуси “Болалар тиббиётининг халқаро гавҳари” деб номланиб, унда болалар касаллиги тарқалиши ва хатарларининг олдини олиш, мазкур касалликларни даволашнинг замонавий янгича услублари, оламдаги бир қанча минтақаларга тарқалиб, унда яшаётган болаларнинг соғлиғига салбий таъсир ўтказаётган юқумли касалликларни даволаш бўйича мутахассисларнинг таклифларини ўрганишга доир  масалалар муҳокама этилишини таъкидлади. 

Шунингдек, конференцияда янги туғилган чақалоқлар соғлиғига эътибор қаратиш, болаларни овқатлантириш, уларда овқат ҳазм қилиш фаолиятини яхшилаш борасида амалга оширилаётган янги илмий тажрибалардаги ўзгаришлар, болаларда нафас олиш қийинлашуви ва юрак касалликларини даволашга боғлиқ бўлган масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикрлар алмашилади. 

                                                                               И.АҲМЕДОВ таржимаси

5646 марта ўқилди

Янгиликлар

Top