Дунё янгиликлари

Сайёрамизда Муҳаммад исмли одамлар қанча?

Муҳаммад исми бутун дунёда жуда оммалашган. Independent маълумотларига кўра, сайёрамиздаги 150 миллион нафар эркак ва ўғил болаларнинг исми Муҳаммад.

Энди дунёдаги энг оммалашган исмлардан бири АҚШдаги болалар орасида ҳам энг кенг тарқалган исмлардан бирига айланди. BabyCenter сайти маълумотларига кўра, Муҳаммад исми ўғил болаларга қўйиладиган энг оммабоп 10та исм рўйхатидан жой олди.

2013 йилда Муҳаммад исми топ юзталикдан жой олган, бироқ ҳали топ ўнталикка кирмаганди.

Шунингдек, Буюк Британия ва бошқа кўпгина давлатларда ҳам Муҳаммад исми энг кўп қўйиладиган исмлар қаторидан жой олмоқда.

Маълумот ўрнида: “Муҳаммад”нинг маъноси – тўхтовсиз, тинимсиз, ҳамиша мақталадиган, демакдир[1]. Яъни, мақтовга муносиб сифатлари, мақтовли хислатлари, мақтовга лойиқ амаллари ва тақдирланарли ишлари жуда ҳам кўп, улуғ фазилатлар эгаси.

 

hidoyat.uz

2137 марта ўқилди

Янгиликлар

Top