Версия для печати

Дунё янгиликлари

Туркманистон Президенти янги масжид очилиш маросимида иштирок этди

Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, Гурбангули Бердимуҳамедов Болқон вилоятига сафари доирасида минтақадаги бош жоме масжиднинг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар берган.

Болқонободда оқ мармар билан безатилган муҳташам масжид вилоят маъмурий марказининг асосий диққатга сазовор жойларидан бирига айланган. Мажмуанинг умумий майдони 14 гектардан ортиқ. 

Мажмуа архитектураси, шунингдек, Ислом маданияти учун хос декоратив элементлар билан безатилган тўртта минорани ҳам ўз ичига олади. Масжиднинг марказий гумбазида тилладан ясалган ярим ой ўрнатилган. Тўрт миноранинг ҳар бирининг баландлиги 63 метрни, гумбазнинг баландлиги эса 40 метрни ташкил қилади. Ички безакларни безашда мармар, гранит ва ёғочдан фойдаланилган. Икки қаватли масжид биносига 3000 нафар намозхон сиғиши мўлжалланган.

Масжидда хайрия қилувчилар учун махсус бино, 50 ўринли меҳмонхона ва автотураргоҳ мавжуд.

Масжид атрофи кўкаламзорлаштирилиб, уч мингдан ортиқ дарахт кўчати ўтқазилган.

 

azon.uz

2088 марта ўқилди