Дунё янгиликлари

Қорилар Бош Уюшмаси ташкил этилади

Миср Вақф ишлари Вазирлиги диний бўлим бошлиғи Шайх Жобир Тойиъ айтишича, қорилар ишлари бўйича олий кенгаш ҳозирда оламдаги таниқли қорилар иштирокида Қуръони карим қорилари Бош Уюшмасини ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

Тойиъ ўз сўзида яқинда ташкил этилган Қорилар ишлари бўйича Олий кенгашнинг Қуръони каримни ёдлатиш, тажвид қоидаси билан чиройли ўқитиш ва маъноларини таржима қилиш масалаларига катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, бу кенгашнинг Қуръони карим хизматида аҳамияти юқори эканини айтиб ўтди.

Шу муносабат билан, Миср Вақф ишлари Вазири Доктор Муҳаммад Мухтор Жума қорилар тайёрлаш уюшмаси раҳбари Шайх Муҳаммад Маҳмуд Табловий ва Миср қорилари етакчиси Шайх Муҳаммад Солиҳ Ҳашшод иштирокида қорилар ишлари бўйича Олий кенгаш аъзолари билан йиғилиш ўтказди. Унда  Қуръони каримни ёдлатиш бўйича бошланғич таълим марказлари ҳамда жаҳондаги таниқли қорилар иштирокида Қуръони карим қорилари Бош Уюшмасини ташкил этиш хусусида суҳбат олиб борилди.

 

Халқаро алоқалар бўлими ходими

Илёс АҲМЕДОВ таржимаси.

4028 марта ўқилди

Янгиликлар

Top