Дунё янгиликлари

Машҳадда халқаро хаттотлик фестивали ўтказилади

Эрон Ислом Республикасининг шимолий шарқидаги Хуросон Развия вилоятидаги “Исломий ташвиқот ва маданият бош идораси” Эрон маданият вазирлигига қарашли “Қуръони карим  ва суннати набавия ҳайъати” билан ҳамкорликда Қуръони карим оятларини ёзиш бўйича халқаро фестивални ўтказади. Бу ҳақда “Қуръони карим  ва суннати набавия идораси” мудири Асғар Амирния маълум қилди.

Машҳад шаҳрининг мазкур халқаро хаттотлик фестивалини ўтказишга мезбонлик қилаётгани – ушбу шаҳарнинг шу йил  “Ислом маданиятининг пойтахти” мақомига сазовор бўлгани билан бир вақтда бўлмоқда.

Мазкур фестивалга дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрадиган иштирокчилар Машҳад шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишади.

Фестивалда хаттотлар сулс, наср, насталиқ, шикаста ва озод номли хат турларини ёзиш бўйича ўзаро беллашадилар. Уларнинг ишлари тажрибали ҳакамлар ҳайъатидан иборат моҳир қалам соҳиблари томонидан баҳоланади.

Маълум бўлишича, Қуръони карим оятларини турли араб хатларида ёзиш бўйича I халқаро фестиваль жорий йилнинг сентябрь ойида бошланиб, келгуси 2018 йилнинг январь ойида якуний маросими бўлиб ўтади.

 

Халқаро алоқалар бўлими ходими

                                                                                         Илёсхон АҲМЕДОВ

тайёрлади.

5085 марта ўқилди

Янгиликлар

Top