Дунё янгиликлари

Футуристик масжид ҳаммани ҳайратга солмоқда

Қатарнинг пойтахти Дохада футуристик услубдаги ноанъанавий меъморий ечимдаги масжид барпо этилди. Мусулмонларнинг ушбу ибодатхонаси Mangera Yvars Architects британия-испания архитектура бюроси лойиҳаси асосида қурилди.

Масжид Education City Mosque деган ном билан аталди. Янги масжид шаҳар университети ҳудудида,  исломий фанлар факультети ёнидан жой олди.

Ноёб масжидга кириш учун олдиндан бу ерга ташриф буюрувчилар журналига ёзилиб қўйиш керак. Кираётган чоқда фотоаппаратлар топширилади, масжид ичкарисини фақат смартфонда тасвирга олиш мумкин.

Изоҳ: Футуризм (латинча) ХХ аср бошларида пайдо бўлган, адабиёт ва санъатда реализмни, шунингдек, маданий меросни инкор этиб, эски санъатнинг традиция ва услублари ўрнига гўё замонга мос келадиган янги услуб яратмоқчи бўлган формалистик оқим.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади. 

1236 марта ўқилди
Top