Дунё янгиликлари

Самарада масжид қурилишига рухсат берилмади

Самара маъмурияти мусулмонлар диний-маърифий бошқармасига Мехзавод ҳудудида масжид қуриш учун рухсат бермагани хабар қилинди

Бу ҳақдаги қарор матни Самара шаҳар маъмуриятининг расмий сайтида оммага эълон қилинди. Шаҳар маъмурияти қурилишга “йўқ” дейилишига шаҳар аҳолисининг кўпчилик қисмининг фикрига асосланганини айтиб ўтган. 

Самаралик фаоллар томонидан шаҳар раҳбари Олег Фурсовга мурожаатнома ёзилган ва бу расмий таъқиқнинг сабаби экани айтилган. Шу сингари масжидлар қурилишига қаршиликлар Россия Федерациясининг бир нечта шаҳарларида юз берган эди.

4037 марта ўқилди

Янгиликлар

Top