Дунё янгиликлари

Сурат учун 4 мингта байроқ

Ажойиб рекордларни хуш кўрувчи Дубай ҳукумати ва аҳолиси ноодатий янгиликлар ва кашфиётлар орқали одамларни ҳайратга солишни жуда хуш кўришади.
Куни кеча Дубайдаги «Kite Beach» соҳилида БАА асосчиси ҳисобланган Шайх Зайд ибн Султон ан-Наҳаённинг сурати пайдо бўлди. Ажабланарлиси, ушбу сурат қандайдир ранг тасвир воситасида эмас, балки амирлик рамзи бўлган байроқ (4 мингта) ёрдамида тасвирланганини кўриш мумкин.


Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дубайда оғирлиги 17,86 килограммга тенг бўлган дунёдаги энг оғир икра сотилган эди.
Шунингдек, жорий йил ўрталарида БАА Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мактум томонидан Дубай шаҳрида минтақадаги энг катта кутубхонани қуриш учун 1 миллиард дирҳам ажратилган эди.

 

Илҳом Маърупов
тайёрлади

442 марта ўқилди
Top