Дунё янгиликлари

Бухоро тамаддуни тарихи Лондонда ўрганилади

 Лондон университетининг Шарқ ва Африка факультети ташаббуси билан Лондон шаҳрида исломий обидаларни асрашга оид 4-халқаро йиллик анжуман ташкиллаштирилади. Анжуман 3 февраль куни Лондон университетининг Тарихий обидалар институти маъмурий биносида ўтказилиб, унда Ислом оламидаги тарихий обидалар бўйича  янги тадқиқотлар олиб бориш муҳокама қилинади.  Кун тартибига қўйилган қуйидаги мавзулар ўрганиб чиқилади:

  • Ўрта асрлар ижтимоий ҳаётида Исломнинг таъсири;
  • Исломнинг илк асрида Басрадаги тарихий қадамжолар;
  • Бухоро тамаддуни тарихи;
  • Малдив ороллари давлатида исломий обидалар;
  • Самроо шаҳридаги шиша деворлар;
  • Қоҳирада мамлуклар асрига оид қадамжоларнинг тарихи.

ЎМИ  Халқаро алоқалар бўлими 

ЎМИ Матбуот хизмати

4131 марта ўқилди

Янгиликлар

Top