Дунё янгиликлари

Аллоҳ каломи ёзилган 200 минг долларлик соатни уммонлик шайх сотиб олди

Швейцариянинг Луи Муане («Louis Moinet») бренди ўзининг Шайх Зайд масжиди тасвири туширилган қўл соатини тақдим этди.

Ушбу 200 минг АҚШ доллари қийматидаги соат шу йилнинг май ойида нишонланадиган Бирлашган Араб Амирлигининг биринчи президенти Шайх Зайд ибн Султон ан-Нахаяннинг юз йиллик юбилейи муносабати билан тайёрланган.

Соатнинг корпуси ҳалқасида Қуръони карим оятларидан бири ёзилган. Бундан ташқари у 68 та бриллиант билан безатилган, унинг корпуси эса 18 карат оқ олтиндан тайёрланган. Уммон султонлигининг шайхи ушбу антиқа соатнинг биринчи харидори бўлди.

ЎМИ Матбуот хизмати

2772 марта ўқилди

Янгиликлар

Top