Дунё янгиликлари

Шавкат Мирзиёев Миср Президентига табрик юборди

Аввалроқ, Миср президентлиги учун ўтган сайловларда икки нафар номзод курашгани, якуний натижаларга кўра, амалдаги Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисий 97 фоиз овоз билан ғалаб қозонгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисийни Миср Араб Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.


ЎМИ Матбуот хизмати

2360 марта ўқилди

Янгиликлар

Top