Дунё янгиликлари

Москвада “Ҳалол Экспресс-2018” кўргазмаси ўтказилади

Жорий йилнинг 23–25 апрель кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москвадаги “Food City” озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо маркази ҳудудида қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Ҳалол Экспресс-2018” номли кўргазма ўтказилади. Бу ҳақда "islam-today" нашри хабар берди.

Тадбирдан мақсад “Ҳалол” бренди остида маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ишончли ширкатлар маҳсулотларини улгуржи савдо ширкатлари раҳбарлари ва дистрибютерларга тақдим этишдан иборат.

“Food City” Россия қолаверса, Европадаги энг йирик улгуржи-чакана савдо озиқ-овқат марказларидан бири ҳисобланади. Марказнинг умумий майдони 346 минг квадрат метр бўлиб бир кунда 10 минг киши кўргазмани томоша қилиш имкониятига эга экани маълум қилинган.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

2339 марта ўқилди

Янгиликлар

Top