Дунё янгиликлари

Индонезия Президенти: “Ал-Азҳар” – Ислом оламидаги мўътадиллик минбари

Индонезия  Президенти  Жоко Видодо дунёнинг 45 давлати вакиллари иштирокида   Богор шаҳрида ўтказилаётган “Исломда васатийлик (мўътадиллик)” анжуманига ташриф буюрган “Ал-Азҳар” университети шайхи, буюк фазилат соҳиби Доктор Аҳмад Тоййиб ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегацияни  қабул қилди. Учрашувда Ислом оламини хавфу хатарга солаётган муаммолар, терроризмга қарши ҳамкорликда кураш олиб бориш  ва қочоқлар масалалари  ҳамда Фаластин муаммосига барҳам беришга қаратилган мавзуларда суҳбат қилинди. Шунингдек. Индонезия Президенти анжуманга қатнашиш учун йўллаган таклифига жавоби учун университет раҳбарига миннатдорчилик билдирди.  Халқаро майдонда терроризмга қарши кураш олиб бориш  ва ислом муаммоларини ҳал этиш борасидаги “Ал-Азҳар” университетининг роли ва  хизматлари юқори эканини таъкидлади.

Ўз навбатида “Ал-Азҳар” университети шайхи исломдаги мўътадиллик – “васатия”нинг Ислом олами муаммоларини ҳал этишда асосий мезон эканини, “Ал-Азҳар” васатиянинг минбари эканини таъкидлади. Индонезиянинг  тинчликсевар, саховатли  ва маданиятпарвар халқи Исломнинг мўътадиллиги ва бағрикенглигига хизмат қилаётганини айтиб ўтди.

Маълумки, вакилларимиз – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ва Диний идора масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов домла айни кунларда Индонезиянинг Богор шаҳрида ўтказилаётган “Исломда васатийлик (мўътадиллик)” анжуманда қатнашмоқда.

 

 

Халқаро алоқалар бўлими ходими

 Илёсхон Аҳмедов тайёрлади

 

419 марта ўқилди

Янгиликлар

Top