Дунё янгиликлари

Рамазон ойида Маккадаги меҳмонхоналар тўлиқ банд қилинди

Масжидул Ҳарам атрофида жойлашган меҳмонхоналар Рамазон ойининг дастлабки ўн кунида тўлиб бўлгани хабар берилмоқда. Макка шаҳрининг марказий қисмида жойлашган меҳмонхоналарнинг 162 минг хоналаридан 155 мингтаси учун олдиндан тўлов қилинган ва банд этилгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, хоналарни банд қилиш нархларига ифторлик учун таомлар ҳам киритилган. Нарх эса тахминан 1950-2500 риёл атрофида экани қайд этилган.

Макка шаҳридаги 947 та меҳмонхонанинг 95-96 фоиз хоналари Рамазон ойининг дастлабки ўн куни учун банд қилинган.

ЎМИ Матбуот хизмати

2435 марта ўқилди

Янгиликлар

Top