Дунё янгиликлари

Рамазонда “Бурж ал-Халифа” ўзгача кўринишда

Юзлаб номзод бинолар ичидан чироқли шоуни ўтказиш учун дунёдаги энг баланд бино – “Бурж ал-Халифа” танланди. Мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан “Аллоҳнинг 99 исми” номи остида янги лазерли шоу ўтказилмоқда.

Ушбу шоу муаллифи “Art Noor” ижодий гуруҳидир. Ранг-баранг чироқлардан иборат шоу куннинг турли вақтларида: шанбадан пайшанбагача 19:45 дан 22:45 гача ҳар соатда, пайшанбадан шанбагача эса 19:45 дан 22:45 гача ҳар ярим соатда бўлиб ўтади.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

 


494 марта ўқилди

Янгиликлар

Top