Версия для печати

Дунё янгиликлари

Чечинстонда Муҳаммад Салоҳни олқишлаб кутиб олишди

Грознийдаги 30 минг кишилик “Аҳмад Арена” стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларни кўриш учун Чеченистон ва қўшни ҳудудлардан минглаб одамлар келган.

Қизиқарли жиҳати шундаки йиғилганлар футбол бўйича Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни чиқишини интизорлик билан кутган эдилар. 2017-2018 йил мавсумининг энг сермаҳсул тўпурари, Англия премьер лигасининг энг яхши футбол ўйинчиси деб эътироф этилган “Миср қироли” Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳамроҳлигида мухлислар олқишлари ва гулдирос карсаклари остида стадионга кириб келишди. Ҳозирги кунда Муҳаммад Салоҳ чемпионлар лигаси финалида олган жароҳатини даволамоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

2885 марта ўқилди