Дунё янгиликлари

Янги лойиҳа ҳожиларга Саудияга текширишсиз кириш имконини беради

Саудия Арабистони ҳаж ибодатини амалга ошириш учун келадиган зиёратчиларга қулайлик туғдириш мақсадида “Макка йўли” лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақда “aa.tr.com” агентлигига асосланиб Azon интернет нашри хабар берди.

Лойиҳа бу йил Малайзия ва Индонезия ҳожилари учун татбиқ этилди. Улар паспорт ва божхона назоратидан ўз мамлакатларидаги аэропортларда ўтадилар. Шундай қилиб, Жидда ва Мадинага келишганида ҳеч қандай назоратдан ўтишмайди ва бир неча дақиқа ичида юкларини олиб, махсус йўлак орқали аэропортдан чиқиб кетишлари мумкин бўлади.

Лойиҳа келгуси йилда бошқа мамлакатлар, хусусан, Покистон ва Туркия учун ҳам жорий этилади.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

2675 марта ўқилди

Янгиликлар

Top