Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони зиёратчилар учун ҳамёнбоп капсула-меҳмонхонани тақдим этди

Жорий ҳаж мавсумида Саудия Арабистонига келган ва меҳмонхона учун пулдан тежашни истаган зиёратчилар учун капсула-хоналар таклиф этилмоқда.

Мобил меҳмонхонадаги ҳар бир капсуланинг кенглиги 1,2 метр, узунлиги 2,2 ва баландлиги 1,2 метрга тенг. Унинг эшиги хавфсизлик нуқтаи назаридан махсус карточка ёрдамида очилади, электр таъмонотида узилиш рўй берганида эшик ўзидан-ўзи очилиб кетади.

Айни пайтда 24 та ана шундай капсула синов тариқасида ишлаб турибди, дея хабар бермоқда IslamToday'га таяниб Азон интернет нашри.

ЎМИ Матбуот хизмати

316 марта ўқилди

Янгиликлар

Top