Версия для печати

Янгиликлар

Янги Каъбапўш тайёр

 

2016 йил Ҳаж мавсуми бошланиши олдидан Макка шаҳрида янги Каъбапўшни тайёрлаш ишлари якунига етди.

Каъбапўш – Макка шаҳридаги муқаддас Каъба биносини ўраб турувчи мато бўлиб, уни ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида алмаштирилади. Эскиси эса бўлакларга бўлиниб, мусулмон мамлакатларининг диний бошқармаларига, турли жамиятларга тарқатилади.

Олимларнинг фикрича Каъбапўшнинг тарихи Исмоил алайҳиссаломнинг даврларига бориб тақалади. У тоза ипак матосидан тайёрланади, унинг оғирлиги 700 кг.ни ташкил этади, тайёрлашда 120 кг. олтин ва 25 кг кумуш иплар ишлатилади.

 Интернет маълумотлари асосида

Мақсуд КАРИМОВ тайёрлади.

5719 марта ўқилди