Янгиликлар

Ҳожиларимиз тош отиш маросимига тайёргарлик кўрмоқдалар

Ҳожиларимиз Арафот майдонидаги ибодатларини ниҳоясига етказиб, шом намози вақтидан сўнг ташкилий равишда махсус автобусларда Муздалифа майдонига етиб келдилар. Улар бу ерда шом ва хуфтон намозини жаъм қилиб адо этдилар ва ҳажнинг яна бир рукни бўлган Жамарот, яъни шайтонга тош отиш учун қирқ тўққиз донадан тош тердилар. Юртдошларимиз бир муддат бу ерда бўлиб, сўнг Мино водийсига қайтдилар.

Саудия Арабистони, Макка шаҳри, Муздалифа майдони.

4926 марта ўқилди

Янгиликлар

Top