Янгиликлар

Нью-Йоркда Исломофобияга қарши акция

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ҳукумат ташаббуси билан исломофобияга қарши акция ўтказилмоқда.

Ушбу акцияни ўтказишдан кўзланган мақсад, мусулмонларга бўлган муносабатни яхшилаш ва Исломофобияга қарши курашишдир.

Мазкур тадбир борасида ўз фикрини билдирган шаҳар мери Билл Де Блазио қуйидагиларни маълум қилди: “Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаро миллати, тили ва динидан қатъий назар биз учун қадрли ҳисобланади. Биз аҳолини ўзаро яхши муносабат ва бир-бирларига нисбатан бағрикенгликда ҳаёт кечиришга чақирамиз. Шаҳримизда яшаётган одамлар орасида ҳар қандай кўринишдаги, айниқса, диний эътиқод борасида ҳеч қандай камситиш ва қарама-қаршиликларга йўл қўйилмаслиги керак”.  

Маҳаллий ҳокимият ташаббуси билан акция доирасида “Мен мусулмонман” жумлалари ёзилган реклама лавҳалари шаҳар кўчаларининг кўзга кўринадиган жойларида намойиш қилинади. Исломофобияга қарши ўтказиладиган ушбу акция Ижтимоий тармоқларда ҳам олиб борилади. Жумладан, Twitter микроблоги фойдаланувчилари  учун #IamMuslimNYC номли хештег ҳам фаолиятини бошлади.

Илҳом МАЪРУПОВ

таржимаси.

3188 марта ўқилди

Янгиликлар

Top