Янгиликлар

Билим юрти биринчилиги ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримов “Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби дунёга танита олмайди” дея эътироф этган эди. Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда юртимизда спортнинг ривожланишига кун сайин жиддий эътибор берилмоқда.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари орасида жорий йилнинг 28 сентябрь куни футбол мусобақаси ўтказилди.

Ўтказилган футбол мусобақасида билим юрти мудири, мудир ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Мусобақага билим юрти жисмоний тарбия ўқитувчиси М. Абдимуратов ҳакамлик қилди ва билим юрти талабалари қуръа ташлаш йўли билан бирин кетин ўйин майдонида ўзларининг жисмонан соғлом эканлигини исботладилар.

Муросасиз кечган ўйин якунида биринчи ўринни 2-курс талабалари, иккинчи ўринни 3-курс талабалари ва учинчи ўринни  1-курс талабалари эгаллашга муяссар бўлди.

Бундан ташқари ўйин давомида “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ярим ҳимоячи”, “Энг яхши дарбозабон” каби йўналишларда бир қатор талабаларга ҳам “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

  САЛАМАТ КУДАЙБЕРГЕНОВ, Билим юрти ўқитувчиси

 

3523 марта ўқилди

Янгиликлар

Top