Янгиликлар

Мазҳаблар масаласига бағишланган илк Халқаро форум

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида мазҳабларни яқинлаштириш масаласида ташкил этилаётган илк Халқаро форум ўз ишини бошлайди.

Ушбу Халқаро форум Россия Федерацияси Мусулмонлар идораси, Мазҳабларни яқинлаштириш ассоциацияси ҳамда Халқаро мусулмонлар форуми котибияти томонидан ташкил этилмоқда.

Анжуманда Россия, Эрон, Туркия, МДҲ, Европа, Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларидаги диний ташкилот раҳбарлари ва мутасаддиларининг иштироки кутилмоқда.

Форум доираси Фалсафа ва теология, Қуръони карим бирлик рамзи ва бошқа қатор йўналишлар бўйича маърузалар тингланади ва мавзу доирасида савол-жавоблар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, илк бор ташкил этилаётган ушбу Халқаро форум 20 октябрь куни ўз ишини якунлайди.

Илҳом МАЪРУПОВ

таржимаси.

3252 марта ўқилди

Янгиликлар

Top