Янгиликлар

Дубайдаги “Қуръон боғи”да шишали уй ва ажойиб ғор бўлади

Дубай шаҳридаги “Қуръон боғи”да қурилаётган ноодатий шишали бино ва ғор боғнинг кўрки бўлиши кутилмоқда. Боғ Жанубий Испаниядаги таниқли андалус боғлари каби безатилади. Хабарда айтилишича, 60 гектарли ҳудудда 12 та боғ барпо этилади,  унда Қуръони каримда зикр этилган ўсимликлар ундирилади.  

Шишали уй ва ғор нархи 27,2 млн АҚШ долларини ташкил этади.

“Қуръон боғи”ни барпо этишдан мақсад, унда Қуръони каримда зикр этилган турли ўсимликлар билан одамларни таништириш ва Қуръон мўъжизаларини тушунтиришдир.

                                                       ЎМИ халқаро алоқалар бўлими

5159 марта ўқилди

Янгиликлар

Top