Янгиликлар

Беллашувлар қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасидаги “8 декабрь – Конституция куни” муносабати билан ўтказилаётган навбатдаги футбол турнири қизғин давом этмоқда. 2-тур учрашув ўйинида “Ҳазрати Имом” жамоасидан Раҳматуллаев Аслиддин ўйин давомида кўп гол киритгани билан олқишларга сазовор бўлди. 2-тур учрашув натижалари қуйидагича:


2- тур учрашув натижалари:

Дўстлик (ТВИ) 2 - 3 “Бухорий авлодлари” (ТИИ)

Ҳазрати Имом (ЎМИ) 6 - 6 “Минор” (ТШИ)

“Кўкалдош” 6 - 6 “Мовароуннаҳр”

 
Эслатиб ўтамиз навбатдаги тур ўйин жорий йилнинг 8 ноябрь (сешанба) куни бўлиб ўтади. Унда қуйидаги жамоалар ўзаро беллашади.

“Мовароуннаҳр” - Дўстлик (ТВИ)

Ҳазрати Имом (ЎМИ) - “Бухорий авлодлари” (ТИИ)

“Минор” (ТШИ) - “Кўкалдош”

 

ЎМИ ахборот хизмати

 

4944 марта ўқилди

Янгиликлар

Top