Янгиликлар

Самарқанд шаҳрига зиёрат

2016 йил 13 ноябрь куни Навоий вилояти Нурота туман ҳокимлиги ва туман бош имом-хатиби ташаббуси билан тумандаги нуронийлар ҳамда бир гуруҳ фаоллар учун кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига зиёрат ташкил этилди.

Зиёрат жараёнида даставвал ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорий ҳазратлари қўним топган мажмуа зиёрат қилиниб, у кишининг руҳи покларига тиловати Қуръондан сўнг, дуои хайрлар қилинди.

 Шунингдек, Имом Бухорий халқаро маркази фаолияти билан яқиндан танишилди.

Шундан сўнг, зиёратчилар Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган  Самарқанд шаҳрига йўл олишди.

Мустақилликка эришгач, барча машаққат ва тўсиқларни матонат ва донишмандлик билан енгган, Ўзбекистон давлатини ҳар томонлама ривожлантиришда беқиёс хизматлари сингган ва ислоҳатларнинг асосчиси бўлган Юртбошимиз руҳи покига тиловати Қуръон ўқилинди.

Юртимиздаги муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, буюк аждодларимиз номи билан боғлиқ масканларни обод этиш, халқимизнинг маънавий меросини тиклаш ва асраб-авайлаш борасида биринчи Президентимиз улкан жасорат, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатгани ва бутун умрини ўз халқига хизмат қилишга бағишлагани алоҳида хотирланди.

Зиёрат жараёнида кўҳна Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжолар, осори атиқаларга ташриф қилинди.

Ҳамшаҳарларимиз кўтаринки кайфият ва улкан таассуротлар билан ўз она шаҳарларига қайтишди.

 

ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги

4275 марта ўқилди

Янгиликлар

Top