Янгиликлар

Дин эзгулик ва яхшилик тарғиботчисидир

Бугун дунёда кечаётган қонли тўқнашувларнинг аксари муқаддас динимиз номи билан амалга оширилаётгани барчамизни ташвишга солади. Бузғунчи оқимлар Ислом дининнг асл моҳиятини бузиб кўрсатиш билан ундан ўз манфаатлари ва қабиҳ режалари йўлида фойдаланишмоқда.

Барча динлар эзгулик ва яхшилик тарғиботчисидир. Хусусан, Ислом дини – инсон ва унинг қадру-қийматини ҳимоялайди, табиат, жамият билан муомалаларини адолатли, мурувватли тарзда олиб боришга буюради. Ҳеч қачон қон тўкиш, зулму-зўравонликка буюрмайди. Аксинча бундай ишлар қаттиқ қораланиб, улкан ва кечирилмас гуноҳ экани таъкидланган.

 Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда турли фирқачилик, тажовузкорлик ва мутассибликдан қайтарилади.

Дин инсониятни залолатдан ёруғликка олиб чиққан. Тинчлик, ўзаро хотиржамликни ўзининг асл ғояси, деб билади. Унинг таълимоти одамларнинг фирқаларга бўлинишдан қайтаради.  Аллоҳ таоло бундай амр қилади: “... фирқаларга бўлинманг”, (Оли Имрон, 103).

2016 йил 20 декабрь куни Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги Ахборот технологиялари ва саноат касб-хунар коллежида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш, Ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни олдини олиш” мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Хонобод шаҳар бош имом-хатиби Мансурбек Раҳимов иштирок этиб, ўз маърузаси билан қатнашди.

Йиғилиш сўнгида шахар бош имом-хатиби талабаларнинг мавзуга доир саволларига жавоб берди.

 

  

Музаффар Жабборов,

ЎМИ Масжидлар бўлими ходими

7009 марта ўқилди
Мавзулар
Другие материалы в этой категории: « БОШИМИЗ КЎККА ЕТДИ ХАЙРЛИ АМАЛ МЕВАСИ »

Янгиликлар

Top