Янгиликлар

Долзарб мавзулардаги китоблар тақдимоти

Шу йилнинг 22 декабр куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти маънавият ва маърифат залида Искандар Халиловнинг “Жаннат оналар оёғи остида”, Жалолиддин Холмўминовнинг “Оилада сиз масъулсиз” ва Ойбек Ҳошимовнинг ҳаммуаллифликдаги “Исломда оила: муаммо ва ечимлар” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда билим юрти мудири З.Мирсодиқов бошчилигида барча мударрислар, муаллифлар ва талабалар иштирок этишди.

Билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир муовини А. Ғаниев мазкур китобларнинг муаллифларини табриклаган ҳолда тадбирни очиб бериш учун сўзни билим юрти мудири З.Мирсодиқовга берди. З.Мирсодиқов мазкур китоблар “Соғлом она ва бола йили” якуни учун тақдим қилинган энг ажойиб совға эканини айтиб ўтди.

Шунингдек, ҳозирги кунда жамиятимизда ажрашишлар сонини камайтириш муҳим вазифа бўлиб тургани ва бу муаммони ҳал қилишда оила борасида ёзилаётган барча китоблар ҳар доим долзарб мавзу бўлиб қолаётгани таъкидланди. Мударрисларимиз ушбу мавзуга эътибор қаратишлари эса билим юртимизнинг жамиятимиз тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишда матонат билан хизмат қилаётганлари эътироф қилинди. Муаллифлар ижодига омад ва баракалар тилаб қолинди.

 О. Ҳошимов,

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти АРМ бошлиғи

289 марта ўқилди
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…