Янгиликлар

Муҳтожларга савоб улашиб

Монреал шаҳридаги ресторан хўжайини Яҳё Ҳошимий ўзининг ресторанида уйсизларни ва муҳтожларнинг қорнини тўйғизади.
У ресторан эшигига турли тилларда уйсизлар ва муҳтожларга бепул овқат берилади деган ёзув илиб қўйган. Ресторан хўжайинининг айтишича, бу каби ёрдамни у ярим йилдан буён амалга ошириб келмоқда. “Муҳтожларнинг қорнини тўйдириш мусулмон сифатида менинг бурчимдир. Биз пули йўқлигини айтиб келаётганларнинг ташқи кўринишига аҳамият бермаймиз. Муҳтожлар турли пайтларда келиб овқатланиб кетишлари мумкин”, деди Ҳошимий. Унинг қилаётган эзгу иши ОАВ ва ижтимоий тармоқларда овоза бўлиб кетди. Ресторан хўрандалари эса унинг қилаётган хайрли ишига ҳисса қўшиш мақсадида садақа (эҳсон пули) ташлаб кетмоқдалар.

 

Халқаро алоқалар бўлими

188 марта ўқилди
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…