Янгиликлар

Инсониятга қарши жиноят

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Мьянмада истиқомат қилаётган мусулмонларга қарши содир этилаётган зўравонликларни инсониятга қарши жиноят сифатида баҳолади. Бу ҳақда ташкилотнинг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий бошқаруви” маълум қилди.

Шунингдек, БМТ бу ўлка фуқаролари дунёдаги энг кўп зулм кўраётган, таҳқирланаётган миллат эканлигини таъкидлади. Боиси, 2012 йилдан бери мьянмалик мусулмонларнинг 120 мингдан ортиғи ўз турар жойи, мамлакатини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Улар ҳозирда бошпанасиз, тиббий ёрдамга муҳтож ҳолда турли лагерларда жон сақламоқда.

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

 

170 марта ўқилди
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…