Янгиликлар

“Дунё уламолари мурожаати” китоби 7 июндан сотувга чиқади

Китобсеварлар учун ажойиб янгилик. “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган “Дунё уламолари мурожаати” китоби 7 июнь сешанба куни сотувга чиқади.
Дунёнинг забардаст алломалари, муфтий Усмонхон Алимов, шайх Абдулазиз Мансур, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби мамлакатимиз уламоларининг фатво ва мурожаатлари жамланган ушбу китобни Тошкент ислом университети китоб дўконидан харид қилишингиз мумкин. 
Манзил: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй. Ўйлаймизки, бу асар китоб ихлосманди бўлган халқимизга Рамазон ойида муносиб туҳфа бўлади.

5885 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Тии да катта шодиёна! Машҳур мухбир вафот этди »

Янгиликлар

Top