Янгиликлар

Энг қиммат авиачипта

“Etihad Airways” миллий авиакомпанияси дунёда энг қиммат авиачипталарни сотувга қўйди.

Чипта соҳиби атиги 80 000 доллар эвазига Лондон – Мельбурн – Лондон йўналиши бўйича саёҳат қилиши мумкин. Ҳаво кемасида люкс чипта эгасини 3 ўринли хона, алоҳида ётоқхона, ҳоммом, шахсий ошпаз ва хизматкор кутади. Қимматбаҳо мебель ва сантехника билан жиҳозланган номерни жаҳонда фақат ана шу “Etihad Airways” авиаташувчи гиганти таклиф қилмоқда. Аввалроқ, ушбу ширкат Нью-Йорк – Мумбай – Нью-Йорк йўналиши бўйича люкс чиптани 75 000 долларга сотган эди.

Азизхон ҲАКИМОВ

тайёрлади.

 

4677 марта ўқилди

Янгиликлар

Top