Ўзбекистон янгиликлари

Андижонлик ҳожилар Маккада

Куни кеча  Маккаи мукаррамадаги юртдошларимиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага Андижон вилоятининг 15-,16-,17-,18-гуруҳлари ҳам етиб келиб, муборак умра ибодатини бажардилар. Андижонлик ҳожилар муқаддас Каъбаи муаззамани тавоф қилиб, Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиб, эл-юртнинг тинчлиги ва осойишталиги ҳамда мана шундай шароитларни яратиб берган юртбошимизнинг ҳақларида дуои-хайрларда бўлдилар. Аллоҳ барча юртдошларимизнинг ибодатларини қабул айласин.

манба: muslimun.uz

241 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top