Ўзбекистон янгиликлари

Вакилларимиз хабар беради: Имом-хатибларимиз чекка ҳудудлардаги масжидларда Жума намозларини адо этиб беришди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган тажрибали имом-хатиблар Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги барами билан юртдошларимизни қутлаш, уларга динимиз таълимотидан янада чуқур билим бериш, ҳудудларда диний соха ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиниш мақсадида Республикамизнинг олис ҳудудлари, чекка қишлоқларидаги масжидларда Жума намозини адо этиб бермоқдалар.

Бугун 31 авгуси куни 5 нафар устоз домлалар ана шу тадбир доирасида юртимизнинг турли вилоят ва қишлоқларидага чекка масжидларда бўлдилар.

Жумладан, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, «Собитхон ҳожи» жоме масжиди имом-хатиби Эргашали домла Рустамов Сурхондарё вилояти Сараосиё туманидаги «Ҳожи Муҳаммад Порсо» жоме масжидида Жума намозини ўқиб берди.
Жума мавъизасида халқимизнинг миллий шодиёноси Мустақиллик байрами билан табриклаб, тинчлик-осойишталикнинг қадри, шукроналик фазилати ҳақида маъруза қилинди. Шунингдек, Э.Рустамов сўнгги пайтда юртимизда, пойтахтимизда юз бераётган жадал ислоҳотлар, хайрли ташаббуслар ҳақида сўзлаб берди.

ЎМИ матбуот хизмати

 

3008 марта ўқилди

Янгиликлар

Top