Ўзбекистон янгиликлари

Шайх Муҳаммад Аввоманинг китоби нашр этилади

Юртимиздаги нашриётларидан бири бўлган “Hilol Nashr” нашриётида замонамизнинг етук ва машҳур уламоларидан бири бўлмиш Шайх Муҳаммад Аввоманинг «Фақиҳ имомлар ихтилофида Ҳадиси шарифнинг ўрни» номли китоби нашр этилади. Бу ҳақда нашриётнинг телеграм каналида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Шайх Муҳаммад Аввома Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

ЎМИ Матбуот хизмати

2581 марта ўқилди

Янгиликлар

Top