Таъзия: Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновнинг волидалари Кимёхон она вафот этдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Юнусобод тумани бош имом-хатиби, «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновнинг табаррук ёшдаги волидаи меҳрибонлари Кимёхон онанинг вафотлари муносабати билан у кишининг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Аллоҳ таоло волидаи меҳрибонни Ўз мағфиратига дохил қилсин, фарзанду набираларига сабру жамийл бериб, сабрларига ажру мукофотлар ато этсин.

Кимёхон онанинг жанозалари 2018 йил 14 октябрь куни Сурхондарё вилояти Музрабод тумани Олмазор маҳалласида соат 09:00 да ўқилади.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

293 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top