Ўзбекистон янгиликлари

Бухорода ўтказилган имомлар танловида Республика босқичи иштирокчиси номи маълум бўлди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 01/А092-сонли буйруғи асосида “Энг маърифатли имом” танлови Низом асосида ўтказилмоқда.
Уч босқичда ўтказилиши лозим бўлган танловнинг биринчи шаҳар-туман босқичи ғолиблари 18 октябрь куни Бухоро вилояти Когон тумани “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуаси анжуманлар залида ўтказилган вилоят босқичида ўзаро беллашдилар.

Танлов Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тадбир аввалида сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакили Жобир Элов жорий йилги танловнинг аҳамияти ва ўтказилиш тартиблари ва шарт – шароитлари билан йиғилганларни таништирди.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Музаффар Камолов сўзга чиқиб, диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, юртимизда диний-маърифий соҳага кўрсатилаётган эътиборга алоҳида тўхталди.
Танловда иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди ҳамда танлов сўнгида натижалар эълон қилинди.

“Энг маърифатли имом” танловининг Бухоро вилоят босқичи ғолиблари:

I-ўрин: Камалов Афзал (Когон шаҳри “Алишер Навоий” жомеъ масжиди имом-хатиби);

II-ўрин: Ўтаев Мухаммад (Бухоро шаҳри “Ойбиноқ” жомеъ масжиди имом-хатиби);

III-ўрин: Шамсиддинов Қахрамон (Бухоро тумани “Хитоён” жомеъ масжиди имом-хатиби).

Бундан ташқари, танлов доирасида қуйидаги номинациялар ғолиблари ҳам аниқланди:

“Энг кўп обуна уюштирган имом”
- Сабуров Жалолиддин (Ғиждувон тумани “Абдулхолиқ Ғиждувоний” жоме масжиди имом-хатиби;

“Энг кўп мақола нашр этган имом” - Камолов Равшан (Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” жоме масжиди имом-хатиби);

“Энг обод масжид” - Бухоро тумани “Хитоён” жомеъ масжиди (масжид имом-хатиби Шамсиддинов Қаҳрамон);

“Энг тарғиботчи имом”
- Рахимов Отабек (Ромитан тумани “Хўжа Али Ромитаний” жомеъ масжиди имом-хатиби);

“Энг таъсирли ижодий иш”
- Иноятов Азизхўжа (Бухоро тумани “Чор Бакр” жомеъ масжиди имом хатиби;

“Энг хушовоз муаззин”
- Камолов Шуҳрат (Бухоро шаҳар “Абу Ҳавси Кабир” жомеъ масжиди муаззини);

“Энг ишбилармон мутавалли”
- Қодиров Остон (Вобкент тумани “Хожа Махмуд Анжир Фахнавий” жомеъ масжиди мутаваллиси);

“Энг миришкор боғбон”
- Амонов Бахриддин (Когон тумани “Баҳоуддин Нақшбанд” жомеъ масжиди боғбони);

“Энг намунали таҳоратхона”
- Бухоро шаҳар “Масжиди Калон” жомеъ масжиди таҳоратхонаси (масжид имом-хатиби Мавлонов Жамол);

“Энг замонавий қоровулхона”
- Жондор туман “Усто Фарҳод” жомеъ масжиди қоровулхонаси (масжид имом-хатиби Раҳмонов Асқад);

“Энг бой кутубхона” - Бухоро шаҳар “Хўжа Исмат” жомеъ масжиди кутубхонаси (масжид имом-хатиби Гадоев Салоҳиддин);

Ғолиблар Бухоро вилоят вакиллигининг диплом ва фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

228 марта ўқилди

Янгиликлар

Top