Ўзбекистон янгиликлари

«Вақф» фонди пахта теримчиларига совғалар улашди

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда кўплаб хайрия акциялари ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирлар давомида муҳтожлар, беморлар ва етимларга кўмак берилиб, моддий маблағлар ва озиқ-овқатлар тақдим этилмоқда.

Ноябрь ойида жамоат фонди томонидан яна бир тадбир ташкил этилди ва унда пахта хирмонини тераётган теримчиларга совғалар улашилди. Теримчиларнинг кўнгилларини кўтариш мақсадида ташкил этилган ушбу хайрия акциясида дуои хайрлар қилинди, теримчиларга соғлиқ саломатлик тиланди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

180 марта ўқилди

Янгиликлар

Top