Ўзбекистон янгиликлари

Жумадан жумагача

Ассалому алайкум! Бугун ноябр ойининг 9 куни ҳафтанинг эса муборак жума куни.

Ҳафта давомидаги янгиликлар ва сара мақолалар билан Жумадан жумагача рукни орқали ҳабардор бўлинг 

Ўзбекистонда яна бир олий диний таълим муассасаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш,ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабулқилинди. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади. 

Меҳр-мурувват карвониҚорақалпоғистонда

«Вақф» хайрия жамоат фондининг “Меҳр-мурувват карвони” Қорақалпоғистон бўлди. Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжидида кам таминланган 100 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 15 нафар шахсга ногиронлик аравачаси, “Муҳаммад ал-Беруний” мадрасасида таълим олаётган барча талабаларга иссиқ кийим-кечаклар улашди ва мадрасадаги икки нафар талабанинг шартнома пўлини тўлаб берди. 

Муфтий ҳазратлари Испаниядаги анжуманда нутқ сўзлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг таклифига биноан Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда иштирок этиб, халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш хусусида нутқ сўзлади. 

Йил охирига қадар "Имом Исо Муҳаммад ат Термизий" филми намойиш этилади

Ўзбекистонда жорий йилнинг сўнггига қадар "Имом Исо Муҳаммад ат Термизий" филми намойиш этилиши маълум қилинди. "Имом Исо Муҳаммад ат Термизий" филми режиссёр Абдуҳалил Мингноров томонидан тасвирга олинган бўлиб, режиссёрнинг ўзи, Дониёр Ҳафизов ва Абдулла Садриддиновлар Исо ат Термизий ролида суратга тушган.

Қуръони Каримнинг брайл ёзувидаги ноёб нусхаси Ўзбекистонга келтирилди

4 ноябрь куни Тошкентдаги «Райҳон» миллий таомлар ошхонасида «Мурувват куни» доирасидаги дастлабки учрашув ташкил этилди. Унда 250 нафар кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапиришда имконияти чекланган фуқаролар иштирок этди.

Учрашувда қўмита томонидан Қуръони Каримнинг брайл ёзувидаги, Саудия Арабистонидан махсус келтирилган ноёб нусхаси кўзи ожизларга туҳфа этилди, шунингдек, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам қимматли совғалар тақдим этилди.

Малайзиянинг «CSQLaw» компанияси Ўзбекистонда исломий банкинг хизматларини кўрсатади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Малайзиянинг «CSQLaw» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда «CSQLaw» компаниясининг филиалини Ўзбекистонда очиш бўйича музокаралар олиб борилган. Ушбу компания молиявий ва корпоратив хизматларни кўрсатади. 

Олмаотада "Вақф" номли ошхона очилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида "Вақф" деб номланувчи бепул ошхона ўз иш фаолиятини бошлади. Олмаота марказий масжиди ва саҳий кишилар кўмагида очилган ушбу ошхонада ҳар ҳафта беш кун давомида муҳтожлар учун уч маҳал таом тарқатилади.

Шайх Юсуф ал Қарзовий ўрнига янги раҳбар тайинланди

8 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида  Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади. Ушбу йиғилишда ташкилотнинг узоқ йиллар давомида раҳбари сифатида фаолият юритиб келган раҳбари шайх Юсуф ал Қарзовий истеъфога чиққанлигини эълон қилди. Кенгашнинг янги раҳбари сифатида марокашлик уламо Аҳмад ар Рисуний сайланган. Уни сайлаш учун кенгашнинг 93 фоиз аъзоси овоз берган.

 

Унутманг муслим.уз жамоаси сизни комиллик сари етаклайди.

Биз сиз учун ижод қиламиз.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

2253 марта ўқилди

Янгиликлар

Top