Ўзбекистон янгиликлари

Хоразмда "Ўзбекистон динлараро бағрикенглик диёри" мазусида анжуман ўтказилди

2018 йил 16 ноябрь куни Урганч шаҳар Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида 16 ноябрь – «Халқаро диний бағрикенглик куни» муносабати билан “Ўзбекистон динлараро бағрикенглик диёри” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда билим юрти мударрис ва талабалари билан бирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилоят вакили Х.Абдуллаев ҳам иштирок этди.

Тадбирни билим юрти мудири Д.Абдуқодиров очиб бериб, 16 ноябрь – “Халқаро диний бағрикенглик куни”нинг мазмун-моҳияти ва унинг аҳамиятини, юртимизда бугунги кунда 16 та конфессияга эътиқод қилувчи 130 дан ортиқ миллат вакилларининг тинч-тотув, бирдамликда яшаб келаётганлиги, юртбошимиз томонларидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг нечоғлик тўғри эканлигини бугун нафақат юртимизда, балки бутун дунёда тан олиниб, катта давлат рахбарлари томонидан эътироф этилган ҳолда, Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланишни таклиф этилиши бежиз эмаслигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг Х.Абдуллаев сўзга чиқиб, Муқаддас Ислом динимизда ҳам бағрикенгликка берилган эътибор ҳақида гапириб, Қуръони каримдан ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларидан ва ҳаётларидан мисоллар келтириб тушунтириб берди. Жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломнинг Макка мушрикларига қилган муносабатлари, Нажрон элчиларига кўрсатган эҳтиромлари, Хулофои рошидийнлар давридаги машҳур ҳодисалардан мисоллар келтириб ўтилди.

Шу билан бирга бугунги кунда Ислом динини ниқоб қилиб динимизнинг бағрикенглик тамойилларига зид тарзда бошқа дин вакилларига ва ҳатто ўзларига қўшилмаган мусулмонларга ҳам уларнинг моллари ва жонларини ўзларига ҳалол санаб, турли хил жиноятларни амалга ошираётганликларини таъкидлаб, бу тоифаларнинг асл мақсадалари Ислом динини қарор топтириш эмас, балки умуман йўқ қилишдан иборат эканилигини мисоллар билан тушутириб берилди.

Тадбир давомида талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган юртимизда диний соҳа ривожида амалга оширилаётган ишлар ҳақида саволлар билан мурожаат қилишиб, кўплаб фойдали маълумотларга эга бўлишди.

ЎМИ Матбуот хизмати

2557 марта ўқилди

Янгиликлар

Top