Ўзбекистон янгиликлари

“Кўкалдош”да талабалар миллатлараро бағрикенгликка тарғиб қилинди

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2018 йил 15 ноябр куни “16 ноябр - Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”га бағишлаб ўтказилган “Диний бағрикенглик -муқаддас туйғу” мавзусидаги тадбир ўтказилди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2018 йил 15 ноябр куни “ 16 ноябр - Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”га бағишлаб ўтказилган “Диний бағрикенглик - муқаддас туйғу” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга таклиф қилинган меҳмонлардан Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича қўмита таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхоновлар ташриф буюрдилар.

Тадбирда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири З.Мирсадиков, билим юрти мударрислари ва барча талабалар қатнашдилар. Тадбирни З.Мирсадиков очиб берди ва ташриф буюрган меҳмонларга сўзни берди.

Б.Рустамов ва С.Шерхоновлар сўзга чиқишди.Улар мударрислар ва талабаларни байрам билан қутлаб диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни ривожлантириш йўлида Ватанимизда олиб борилаётган ишлар ва бу борадаги ютуқларимиз тўғрисида тадбир қатнашчиларига сўзлаб бердилар. Шундан сўнг тадбирга маъруза тайёрлаб келган билим юрти талабаларига навбатма навбат сўз берилди ва улар ўз маърузаларини ўқиб бердилар.

Тадбир ниҳоясида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири З.Мирсадиков ташриф буюрган меҳмонларга ва маъруза тайёрлаб келган талабаларга миннатдорчилик билдирди ва бундай тадбирларнинг кўпроқ ташкил қилиниши ҳозирги кундаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу тадбир қатнашувчиларида улкан таассуротлар қолдирди.

ЎМИ Матбуот хизмати

247 марта ўқилди

Янгиликлар

Top