Ўзбекистон янгиликлари

Жума намозига ташрифлар

11 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани “Шоҳпир” жоме масжидида ва Диний идора масъул ходими Исломиддин домла Зуҳриддинов Боғот тумани “Дарвеш бобо” жоме масжидида жума намозларини ўқиб, намозхонларга маъруза қилиб бердилар.
Мутасаддилар жомеларга йиғилган одамларга Ислом динига бирор кимсага озор бериш гуноҳ экани ҳақида ваъзу иршод қилиб, бугунги кунда мана шундай озор бериш ҳолатлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётгани, айримларнинг ҳаёлига ҳам келмаган гапларни гапириш, кимларнингдир измида юриб, ёвуз шахсларнинг тегирмонига сув қўйиш каби гуноҳ ишлар тўғрисида ҳаётий воқеалардан мисоллар келтириб тушунтирдилар.
Мавъизада она-Ватанни ҳимоя қилиш Ислом динида савобли амал экани, қанчадан-қанча ишлар борки, яхши ният ила адо этилса, савоби улуғ амалга айланади. Ватан ҳимояси ҳам ана шундай савобли, муҳим амаллар қаторига кириши тўғрисида нотиқлар Ислом дини манбаларида келтирилган маълумотларни мўмин-мусулмонларга бирма-бир шарҳладилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги

2112 марта ўқилди

Янгиликлар

Top