Ўзбекистон янгиликлари

ЎМИ тизимидаги билим юртларида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб тадбирлар ташкил этилди

Тинчлик сўзи “Ватанга муҳаббат” тушунчаси билан доимо ёнма-ён, мазмунан тўкисдир. Зеро, она юртни севиш, уни кўз қорачиғидек асраш, истиқлоли ва истиқболи, осойишталиги ва фаровонлиги учун курашиш бу йўлда ҳатто ўз жонини тикиш моҳиятан ҳақиқий тинчликпарварлик руҳида тарбияланиш ҳар бир ўғилнинг бурчидир. Ҳар йили 14-январь “Ватан ҳимоячилари” куни сифатида нишонланиб келмоқда. Бу нафақат ҳарбийларга балки юртимиздаги барча фарзандлар, шу қатори биз диний вакилларнинг ҳам байрамидир.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ҳамда Мухаммад ал Беруний билим юртида байрамона тадбирлар ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий ходимлар иштирок этишди. Улар талабаларга ҳарбийлар ҳаёт тарзи, кундалик хизматлари давомида дуч келган қизиқарли воқеа-ҳодисалар ҳақида сўзлаб беришган. Ватан олдидаги бурчни англаш, матонат, садоқат туйғусини туйиш ҳар бир ватан фарзанди учун шараф эканини таъкидладилар.

Муҳтарам Юртбошимиз таъбири билан айтганда, 14 январь ҳақиқий халқона байрам бўлиб юксак фуқаролик фазилатларини ўзида мужассам этадиган том маънодаги умумхалқ байрамига айланди.

Бу каби тадбирлар ЎМИ тасарруфидаги бошқа таълим муассасаларида ҳам ташкил этилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2056 марта ўқилди

Янгиликлар

Top