Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазрат яна бир  янги масжидга тамал тошини қўйдилар

Бугун, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қашқадарё  вилоятида янгидан барпо этилаётган “Абдураҳмон Халифа” жоме масжидининг биринчи ғиштини қўйиб бериш учун Косон туманига ташриф буюрдилар. Жоме масжид пойдеворига тамал тошини  қўйиш жараёнида муфтий ҳазратлари  ушбу масжид мўмин-мусулмонлар учун зиё ва ҳидоят тарқатувчи, ёшлар маърифати юксалишида улкан ҳисса қўшадиган даргоҳ бўлишини тилаб, мазкур хайрли ишга ҳисса қўшганлар ҳамда мутасаддилар ҳаққига дуои хайрлар қилдилар. Тадбирда уламолар, маҳалла фаоллари, мўйсафид отахонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди.

ЎМИ Матбуот хизмати

2406 марта ўқилди

Янгиликлар

Top