Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Исломободдаги элчининг Ўзбекистонга «Зиёрат туризм»ни оммалаштиришдаги ҳиссаси қайд этилди

Исломободдаги юртимиз элчиси Фурқат Сиддиқовнинг Ўзбекистонга «Зиёрат туризм»ни оммалаштиришдаги ҳиссаси қайд этилди ва унга «Global Ambassador’s Award – 2019» мукофоти берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, мукофот элчининг Покистон-Ўзбекистон муносабатларини сезиларли равишда фаоллаштиргани, биринчи навбатда икки томонлама савдони 170%га оширгани учун тақдим этилди. Шунингдек, Покистон учун янги туристик йўналиш – Ўзбекистонга «Зиёрат туризм»нинг оммалаштирилиши алоҳида қайд этилди.

Тадбир «Diplomatic Insight Group» нашри, «Покистон тинчлик ва дипломати институти» ва «Покистон-ШҲТ дўстлик форуми» томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1768 марта ўқилди