Версия для печати

Ўзбекистон янгиликлари

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Бухоро бўйлаб сафарлари ўз якунига етди

Шайхул Ислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратларини сафарлари  Бухоро шаҳрида давом этмоқда. Аср намозидан сўнг, Ислом оламида фиқҳ илми бўйича машҳур имом Шамсул Аъимма Ҳалвоний  ҳазратлари қабрларини зиёрати билан бошланди. Сўнгра имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳни таваллуд топган ерларини зиёрат қилинди. Бу жойнинг ёнида “Шайх Зайниддин” жоме масжиди қад кўтарган. Сафар чоғида ушбу масжид ва имом Бухорийнинг туғилиб ўсган жойлари ҳақидаги маълумотлар билан Ислом дунёсини машҳур олими муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизафуллоҳ ҳазратларини таништирилди ҳамда шом намозини шу масжидда адо қилишди. Бундан сўнг “Мир араб” мадрасасида устозлар ва толиби илмларнинг учрашувлари бўлиб ўтди. Йиғилганларга муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизафуллоҳ “Ҳадисур роҳма” яъни “Раҳмат ҳадис”дан ижоза бериб, унинг шарҳи ва ҳикмати ҳамда баракоти ҳақида маъруза қилиб бердилар. Маъруза жараёнида устозлар ва талабалар томонидан берилган саволларга муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизафуллоҳ жавоб бердилар. Шунингдек, масъул ходимлар “Мир араб” мадрасасининг тарихи, ҳозирги ҳолати ҳақида улуғ меҳмонга маълумот беришди. Сўнгра хуфтон намози ўқилиб Бухоро сафарига якун ясалди.

 

 

Islom.uz портали таҳририяти 

Манба: https://islom.uz
2017 марта ўқилди