Ўзбекистон янгиликлари

Диққат танлов: Ойлар султони – Рамазон!

Қуръони каримнинг “Ҳадид” сураси, 21-оятида: “Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг Пайғамбарларига имон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазли. Кимга хоҳласа беради, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир”, деб марҳамат қилинган.

Ушбу оятга амал қилган ҳолда мўмин-мусулмонларга амру маъруф ва наҳйи мункар қилиш, илм-маърифат тарқатиш йўлида Рамазон ойининг фазилатларини тушунтириш, раҳмат ва мағфират ойи эканини етказиш, Ислом маърифатини кенг улашиш мақсадида, Muslim.uz порталида “Ойлар султони – Рамазон!” номли мақолалар танлови эълон қилинди.
Мусобақа 2019 йил 5 майдан 5 июнгача давом этади.

Танловга юбориладиган мақолалар Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон почтаси ёки телеграм мессенжерида очилган @Ramazon2019Bot орқали жўнатилади ва мақолаларга қуйидаги шартлар қўйилади:

- интернет нашрларида кўп эълон қилинган мақолаларга ўхшаш бўлмаслиги, балки таҳлилий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш;

- рўзанинг фойдалари, унинг руҳий тарбияга оид жиҳатлари, ҳаётий ҳикматлари ва рўзага нисбатан рағбат уйғотиш;

- услубий ва имло хатоларсиз ҳамда юқори савияда таҳрир қилинган бўлиши талаб этилади;

- ҳадислар ва ривоятлар саҳиҳлигига эътибор қаратиш, уйдирма маълумотлардан сақланаш;

- интернет ёки бошқа нашрларда эълон қилинган мақолаларни кўчириб олинган материаллар танловда иштирок этмайди;

- Юборилган мақолалар танлов шартларига жавоб берса Muslim.uz порталида "Танловга!" деган ёзув остида эълон қилинади.

Танлов ғолиблари ҳакамлар томонидан аниқланади ва 2019 йилги муборак Рамазон ҳайити арафасида эълон қилинади.

Танловнинг уч нафар ғолибига қуйидаги мукофотлар топширилади:
3-ўринга – Смартфон.
2-ўринга – Планшет.
1-ўринга – Ноутбук компьютери.

Барча қалами ўткир ижодкорларни танловда иштирок этиб, динимиз маърифатини тарқатиш борасидаги ажру савобга ва ҳомийларимиз томонидан тақдим этиладиган мукофотларга сазовор бўлишга даъват этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

3303 марта ўқилди

Янгиликлар

Top