Ўзбекистон янгиликлари

Насаф стадионида намозхона ташкил этилди

Моҳи Рамазонда аҳолига ибодатларни тўлиқ амалга ошириш ва қулайлик яратиш мақсадида Насаф футбол клуби маъмурияти клуб уй ўйинларини ўтказадиган стадион ҳудудида намозхона ташкил этди.

Футбол учрашувлары ташкил этилиш вақтига қараб, муборак Рамазон ойида рўзадорлар учун ифторликлар ҳам ташкил қилинмоқда.

Рўзадорлар ифторлик қилишлари учун стадионнинг 7-сектори ёнида жойлашган намозхона ёнига келиб ифторлик қилишлари ҳамда шом намозини адо этишлари мумкин.

Юртимиз мўмин-мусулмонлары учун бундай қулайликларни кўзда тутувчи ислоҳотларни амалга ошираётган ташкилотчилардан Аллоҳ рози бўлсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошқа футбол клубларини ҳам муқаддас ойда шундай ислоҳотларга қўл уришга чақиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2044 марта ўқилди

Янгиликлар

Top