Ўзбекистон янгиликлари

Таъзия изҳор қиламиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги, Имом Бухорий жоме масжиди ва барча имом-хатиблар Пайариқ туман “Имом ал-Бухорий” жоме масжиди фидоий ходими (мутаваллиси) Донияров Мақсуджоннинг (1981) вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳумнинг барча динимиз йўлида қилган хайрли ишлари ҳамда солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин.

(Жаназо номози Иштихон тумани Метан массиви яқинидаги Охунбобоев маҳалласи Қирқой қишлоғида соат 14:00да ўқилади)

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

1980 марта ўқилди

Янгиликлар

Top